23:10 / 28.10.2019
2 677

Дональд Трамп: Ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича операция видеоси эълон қилиниши мумкин

Дональд Трамп: Ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича операция видеоси эълон қилиниши мумкин
Дональд Трамп Оқ уйда Идлибдаги операциянинг боришини онлайн тарзда томоша қилмоқда
Фото: RochesterFirst

АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД террористик ташкилотининг раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши ўтказилган ҳарбий операция видеосининг бир қисми омма эътиборига ҳавола қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

АҚШ давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Оқ уйда видеони эълон қилиш масаласи муҳокама этилмоқда.
«Операция видеосининг муайян қисмини олиб, уни эълон қилишимиз мумкин», — дея таъкидлаган Трамп журналистлар билан суҳбат чоғида.

27 октябрь, якшанба куни ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Суриянинг Идлиб вилоятидаги операция вақтида душман қўлига тушмаслик учун ўзини-ўзи портлатгани хабар қилинган, АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу маълумотни тасдиқлаганди. Кейинчалик Эрон ахборот технологиялари ва алоқа вазири ушбу ҳаракатга Америка ўзи яратган ИШИД етакчисини ўлдирди дея изоҳ берганди. Хабарларга кўра, Бағдодийнинг ўрнини унинг ёнида ўн йилдан ортиқ вақт давомида бирга юрган Ироқ собиқ зобити Абдулла Қардош эгаллаган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп: Ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича операция видеоси эълон қилиниши мумкин