date
views 2 969

Ал-Бағдодийни топишда ёрдам берган айғоқчига 25 млн доллар мукофот пули берилиши мумкин

Ал-Бағдодийни топишда ёрдам берган айғоқчига 25 млн доллар мукофот пули берилиши мумкин
Фото: Ghaith Alsayed / AP
Washington Post нашрининг хабар беришича, ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг қаерда яширинаётганини унинг яқин атрофидаги айғоқчи ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлинди. Гап ал-Бағдодийнинг Сурия бўйлаб ҳаракатланишини мувофиқлаштирган ва унинг Идлибдаги бошпанасини тайёрлашда ёрдам берган одам ҳақида кетмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу одам АҚШ разведкасига нафақат террорчи қаерда яширинаётгани, балки у яширинган уйдаги хоналар режасини ҳам тақдим қилган. Бу маълумот бинонинг штурм қилиниши вақтида муҳим аҳамият касб этган.

Айғоқчи ал-Байғдодийга шунчалик яқин бўлганки, у махсус амалиёт вақтида у билан бирга ушбу уйда бўлган. ИШИД етакчиси ўлдирилгандан 2 кун ўтиб айғоқчи оиласи билан бирга мамлакатдан олиб чиқилган.

Тахмин қилинишича, ушбу шахс ал-Байғдодий учун ваъда қилинган 25 млн долларлик мукофот пулини олишга умид қилса бўлади. Бироқ тахминларга кўра, у нафақат пул учун ҳаракат қилган. WP манбаларидан бирининг таъкидлашича, гап қариндошларидан бирининг ўлими учун ИШИДдан ўч олмоқчи бўлган араб ҳақида бормоқда. Дастлаб у “Сурия демократик кучлари”даги курдлар билан алоқага чиққан. Улар эса ушбу араб ҳақида америкаликларга хабар қилишган. Америкаликлар айғоқчи қанчалик рост сўзлаётганини узоқ вақт текширишган ва охир-оқибат керакли одамни топишганига амин бўлишган. Бу бир неча ҳафта аввал юз берган ва шундан кейин махсус амалиётга тайёргарлик кўрила бошланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ал-Бағдодийни топишда ёрдам берган айғоқчига 25 млн доллар мукофот пули берилиши мумкин