15:11 / 30.10.2019
3 588

Қайси Европа давлатларида мусулмонларга муносабат яхшироқ?

Қайси Европа давлатларида мусулмонларга муносабат яхшироқ?
AҚШнинг Pew Research Center маркази Европанинг 15 мамлакати маҳаллий аҳолиси ўртасида мусулмонларга нисбатан муносабатни ўрганиш мақсадида тадқиқот ўтказди. Респондентларга “Ислом динига эътиқод қилувчиларни қўшни ва оилангиз аъзоси сифатида қабул қилишга тайёрмисиз?” деган савол билан мурожаат қилинди. Натижалар ҳайратланарли бўлди, дея ёзади Тimeturk.com нашри.

Сўров натижаларига кўра, Ғарбий Европанинг 15 мамлакатидаги аҳолининг аксарияти (83%) мусулмонларни қўшни сифатида қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Голландия аҳолиси мусулмонларга нисбатан энг бағрикенг экани аниқланди. Ушбу мамлакатда сўралганларнинг 96 фоизи мусулмонларни қўшни сифатида қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Италияда мазкур кўрсаткич 65 фоизни ташкил этди, бироқ бу иштирокчи давлатлар ўртасидаги энг ёмонидир.

Тадқиқот натижаларига кўра, европаликларнинг аксари мусулмонларни ўз оила аъзолари сифатида эмас, балки қўшнилар сифатида қабул қилишга тайёр экан.

66 фоиз респондент мусулмонларни оила аъзолари сифатида қабул қилиши мумкинлигини айтди. Голландлар бу жабҳада ҳам пешқадам: респондентларнинг 88 фоизи бу саволга "ҳа" деб жавоб берди.

Мусулмонларни оила аъзолари сифатида қабул қилиш тўғрисидаги саволга энг кам ижобий жавоб берган давлат яна Италия бўлди: респондентларнинг бор-йўғи 43 фоизи.

Шунга ўхшаш тадқиқот Aмерика Қўшма Штатларида ҳам ўтказилди. 89 фоиз америкалик мусулмонларни қўшни, 79 фоизи эса оила аъзоси сифатида қабул қилиши мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, 2019 йил сентябрь ойининг охирида Европа мамлакатларида исломофобия сезиларли даражада ошгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармасининг (SETA) ҳисоботига кўра, 2018 йилда Aвстрияда исломофобия билан боғлиқ жиноятлар сони 540 тани ташкил этди, бу 2017 йилга нисбатан 309 тага ёки 74 фоизга кўпдир.

Францияда 2018 йилда мусулмонларга қарши ҳужумлар сонининг кўпайиши қайд этилди. Бу ерда мусулмонларга ўтган йили 676 марта ҳужум қилинган (2017 йилга нисбатан 54 фоизга кўп). Ўтган йили Германияда мусулмонларга 678 та ҳужум, масжид ҳудудида 40 та фитна қайд этилган. Норвегияда диний нафрат билан боғлиқ 151 та жиноят қайд этилган, 91 фоиз ҳолатларда мусулмонларга нисбатан ҳақорат ва ҳужумлар бўлган. Буюк Британияда 2011-2018 йилларда исломофобия негизидаги жиноятларнинг 415 фоизга ўсиши қайд этилди.

"Одамлар нима учун мусулмонларни индивидуал ижобий қабул қилишади, исломга нисбатан эса бироз танқидий қарайди деган саволга аниқ жавоб бера олмаймиз", – дейди Pew Research Center тадқиқот маркази вакиллари.
Ҳамид Содиқ таржимаси

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қайси Европа давлатларида мусулмонларга муносабат яхшироқ?