date
views 5 120

Олимлар инсониятни янги хавфдан огоҳлантирди

Олимлар инсониятни янги хавфдан огоҳлантирди
Фото:«Reuters»
Австралиянинг Монаша университети олимлари глобал исиш ва юқори ҳарорат озиқ-овқат етишмовчилиги билан боғлиқ қатор касалликларнинг кўпайиши ва келиб чиқишига олиб келади деган хулосага қилишмоқда. Бу ҳақда «EurekAlert» нашрига таяниб Xabar.uz маълум қилди.

Иссиқ об-ҳаво одамнинг ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлади ва ҳазм қилиш системаси бузилиши ва термогуляциянинг ёмонлашувига олиб келади. Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг юқорилиги иштаҳанинг пасайишига, озиқ-овқат сотиб олмаслик ва овқат тайёрлаш истагини йўқотиши мумкин.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иқлим ўзгариши дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни 3,2 фоизга камайтиради ва шу тариқа 2050 йилга бориб тўйиб овқатланмаслик натижасида, 30 мингга яқин инсон қирилиб кетиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар инсониятни янги хавфдан огоҳлантирди