22:09 / 30.10.2019
5 888

Одамларни ҳаётдан маҳрум қилган машҳурлар (фото)

Одамларни ҳаётдан маҳрум қилган машҳурлар (фото)
Фото: «Yakutiamedia.ru»
Уларнинг сиймоси доимо экран юзида, уларнинг ҳаёти ҳамиша журналистларнинг диққат марказида. Бироқ қисматга битилган хато ва бахтсиз ҳодисалардан ҳеч ким кафолатланмаган. «Экспресс-Новости» ахборот агентлиги одамларнинг ўлимига дахлдор бўлган юлдузлар рўйхатини тузиб чиқди. Улар одамларни ҳаётдан маҳрум қилгани учун қандай жазога тортилишган? Бу ҳақда «Рамблер»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

Михаил Казаков

Хушмуомала ва истараси иссиқ актёр «Отасининг қизлари» сериали ҳамда «Ералаш» кулгули журналидаги кўплаб роллари билан томошабинларга яхши таниш. Лекин Михаил 16 ёшида одам ўлдирганлигини кўпчилик билмаса керак. Казаков бир аёлни қутқараман деб безорига ҳалокатли жароҳат етказган. Суд актёрни ҳимоя қилиб чиққан. Натижада ёш йигит бутунлай оқланган.

Снуп Дог

Жанжалкаш рэпер мактабни тугатган заҳоти илк бор судланган. У гиёҳванд моддалар контрабандаси билан айбланган.

Маълум вақтдан сўнг Снуп Догнинг бошига яна мусибат тушади: мусиқачининг тансоқчиси бир одамни ўлдириб қўяди. Бу сафар хонанда жазодан қутулиб қолади — суд содир бўлган ҳодисада унинг айби йўқлигини аниқлайди.

Константин Меладзе

Машҳур «Виа Гра» гуруҳининг барча қўшиқлари муаллифи ва продюсери ўзининг машинасида пиёдалар ўтиш йўлакчасида бир аёлни уриб юборган. Меладзе айбига тўлиқ иқрор бўлган, бироқ қамалмаган. Терговчилар юз берган воқеа кутилмаган ҳолат эканлигини исботлашга муваффақ бўлишган. Константин фожианинг олдини олиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқолмаган. Ҳалок бўлган аёлнинг икки нафар фарзанди қолган. Продюсер балоғат ёшига етгунга қадар уларни боқишга ваъда берган.

Леонид Якубович

«Мўъжизалар майдони» капитал-шоу бошловчиси бир одамни уриб юборган. Ҳалок бўлган киши маст ҳолатда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган. Устига-устак, Леонид қоидаларни бузмасдан ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланган, автомобиль тезлигини 55 км/соатдан оширмаган. Содир бўлган воқеанинг барча ҳолатларини таҳлил қилгач суд жиноятга алоқаси йўқлиги сабабли Якубовични бутунлай оқлаган.

Игорь Петренко

Ёшлигида актёр жиноят иштирокчисига айланган. Унинг дўсти қарзини беришдан бош тортиб, кредиторни ўлдиради. Петренкони эса у квартирада изларни йўқотиш ҳамда ўғирлик бўлгандек кўрсатиш учун ёрдамга чақирган. Суд Игорнинг ёшлигини ҳамда аввал жиноятга қўл урмаганлигини ҳисобга олиб шартли жазо тайинлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамларни ҳаётдан маҳрум қилган машҳурлар (фото)