22:50 / 30.10.2019
2 677

Forbes: россиялик миллиардер гаров ўйнаб бир миллион доллар ютқазиб қўйди

Forbes: россиялик миллиардер гаров ўйнаб бир миллион доллар ютқазиб қўйди
Сергей Гордеев
Миллиардер Сергей Гордеев Венециядаги Гуггенхайм фондининг кечки зиёфатида санъатшунос Николас Ильинга гаровда бир миллион доллар ютқазиб қўйди, деб хабар берди Kun.uz.

Санъатшунос Венециядаги архитектура биенналеси кунларида Пегги Гуггенхайм саройида анъанавий кечки зиёфат уюштирган. Зиёфатда Гордеев ҳам бўлган. Ильиннинг сўзларига кўра, бизнесмен ўзининг зиёфатга ташриф буюрган энг бой меҳмон эканлигини айтган. Санъатшунос унга бу борада гаров ўйнашни таклиф қилган. Миллиардер бунга рози бўлган ва саккиз гувоҳ иштирокида бир миллион доллар пул тиккан.

Ильиннинг таъкидлашича, Гордеевнинг ортида Абу-Даби шайхи турган бўлиб , миллиардер уни кўрмаган. БАА шайхини кўрганидан сўнг у гаровда ютқазганини тушунган ва фонд ҳисобига бир миллион доллар ўтказиб берган.

Forbes ушбу гаров гувоҳи бўлган икки кишини топганини таъкидламоқда.
Гордеев президентлик қиладиган "ПИК" компаниялар гуруҳи бу маълумотни рад этди.

Гуруҳ матбуот хизматининг таъкидлашича, "Сергей Гордеев Россиядаги Гуггенхайм музейининг қатор лойиҳаларига ёрдам берган, аммо бу ҳеч қандай "гаровлар" билан боғлиқ эмас".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes: россиялик миллиардер гаров ўйнаб бир миллион доллар ютқазиб қўйди