23:33 / 30.10.2019
3 774

Бариша қишлоғи аҳолиси Ал-Бағдодийни ипак ва матолар сотувчи савдогар деб ҳисоблаган

Бариша қишлоғи аҳолиси Ал-Бағдодийни ипак ва матолар сотувчи савдогар деб ҳисоблаган
Фото: Medyascope
Идлиб вилоятидаги Бариша қишлоғида яшовчи халқ ИШИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийни террорчилар раҳбари эканлигини билмаган ва уни ипак ҳамда матолар савдоси билан шуғулланадиган катта тадбиркор деб ҳисоблаган. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари террористик ташкилот раҳбарининг Бариша қишлоғидан 500 метр узоқликда бетон деворлар билан ўралган катта уйда яшовчи савдогар деб ҳисоблаган.

«У ерда катта уй бор эди, унда матолар савдоси билан шуғулланувчи Абу Муҳаммад Ҳалабий исмли савдогар яшарди», — дея интервью берган маҳаллий аҳоли вакили Абу Аҳмад Бариша. Унинг сўзларига кўра, ал-Бағдодийнинг қўшнилари уни хорижлик муҳожир деб ҳисоблаган.

Фото: Chicago Tribune
Шунингдек, Абу Аҳмад Бариша АҚШ ҳарбийларининг 27 октябрда кундуз вақтида қишлоққа келгани, ИШИД етакчисига қарши операция тахминан тўрт соат давом этгани ва қишлоқдаги кўплаб уйларга зиён-заҳмат етганлигини билдирган. Бағдодий яшаган уй дронлар ҳужуми натижасида вайрон қилинган.

Ал-Бағдодий — ҳақиқий исми-шарифи Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий 2014 йилдан бери ИШИД террорчиларининг раҳнамоси ҳисобланади ва шу йили Мосулда эгаллаб олинган масжидда Яқин Шарқ ҳудудида ислом ҳалифалиги ташкил қилинганини эълон қилган.

Абу Бакр ал-Бағдодий Суриянинг Идлиб вилоятида АҚШ ҳарбийларининг ҳаводан йўллаган ҳужуми натижасида ўлгани, ИШИД раҳнамоси бўлган Бағдодий ўрнини унинг икки ёрдамчисидан бири эгаллаши хабар қилинган. АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ, Сурия, Америка, Россия, Туркия ва курдларга операциядаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган ва Бағдодийнинг «итдек ўлим топгани»ни қайд этиб, маълумотни расман тасдиқлаган.

ИШИД собиқ раҳбарининг жасади қолдиқлари денгизга оқизилиши ва ташкилот раҳбарлигини келиб чиқиши туркман миллатига мансуб ироқлик собиқ зобит Абдулла Қардош эгаллаши маълум бўлган. 26 октябрь, шанба куни тунда Суриянинг Идлиб вилоятида ўтказилган операция вақтида ўлган ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг жасади қолдиқлари Ироққа олиб келинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бариша қишлоғи аҳолиси Ал-Бағдодийни ипак ва матолар сотувчи савдогар деб ҳисоблаган