
Фото: «Vesti.ru»
Покистонда поездда чиққан ёнғин оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди «Reuters» агентлиги Покистон йўллар вазири Шайх Рашид Аҳмад сўзларига таяниб.

Хабарга кўра, нохуш ҳодиса Раҳим-Яр-Хан шаҳри яқинида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин йўловчилар учун таом тайёрланадиган поезд ошхонасидаги газ баллони портлаши оқибатида келиб чиққан. Ёнғин оқибатида поезднинг 3 та вагони вайрон бўлган, 10 киши ҳаётдан кўз юмган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар