13:08 / 01.11.2019
2 707

Нега Трамп Нью-Йоркдаги доимий қароргоҳини тарк этмоқда?

Нега Трамп Нью-Йоркдаги доимий қароргоҳини тарк этмоқда?
BBC хабар қилишича, Трамп ўз баёнотида, у миллионлаб доллар солиқ тўлаб келган бўлса-да, Нью-Йоркнинг сиёсий раҳбарлари унга ёмон муносабатда бўлишганини айтган. Жаноб Трамп Нью-Йоркда туғилганига қарамай, аксарият вақтни Палм-Бичдаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказиб келган. Дональд Трамп билан иккала демократ: Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ва Нью-Йорк шаҳри мери Билл де Бласиолар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган.

Нью-Йорк губернатори ва мери Трампнинг ўз қароргоҳини Флоридага кўчириш ҳақидаги қарорини жуда мамнуният билан қабул қилишган. Жаноб Cуомо жаноб Трампнинг солиқларни тўлаганлиги ҳақидаги даъвосига эътироз билдирди ва қўшимча қилди: "Буларнинг бари сизнинг мулкингиз, шу қаторда Флорида ҳам!". Жаноб Трамп ҳеч қачон солиқ декларациясини кўрсатмаган ва шахсий солиқ маълумотларини ошкор қилишдан бош тортган.

New York Times газетаси президент Трамп ва унинг рафиқаси Мелания сентябрь ойида Флорида штатида яшаш учун ариза берганлигини хабар қилди. Оқ уй раҳбарияти Президент қароргоҳини ўзгартираётгани сабаблари ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади, бироқ New York Times газетасининг маълум қилишича, президентга алоқадор шахсларнинг баёнотига кўра, бунинг сабаби асосан солиқ муаммолари билан боғлиқ экан.

Хабарларга кўра, Оқ уй президентнинг доимий манзилини ўзгартириш сабаблари ҳақида изоҳ бермади, аммо New York Times газетаси президентга яқин одамнинг сўзларига кўра, сабаблар асосан солиқ муаммолари билан боғлиқ бўлган.

Маълумот сифатида шуни айтиш керакки, Флорида штатида даромад солиғи ёки мерос солиқлари жорий қилинмаган. Шу ой бошида судья жаноб Трампга саккиз йиллик солиқ декларациясини Нью-Йорк терговчиларига тақдим қилишини буюрди. Воқеалар ривожи қандай бўлишини бизда кузатиб боринг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нега Трамп Нью-Йоркдаги доимий қароргоҳини тарк этмоқда?