date
views 2 834

Россия йил бошидан дунёнинг 43 мамлакатига 11 млрд долларлик қурол-аслаҳа етказиб берди

Россия йил бошидан дунёнинг 43 мамлакатига 11 млрд долларлик қурол-аслаҳа етказиб берди
Фото: «Известия»
«Рособоронэкспорт» 2019 йилда дунёнинг 43 мамлакатига 11 миллиард долларлик қурол-аслаҳа етказиб берди ва 800 та янги шартнома имзолади. Бу ҳақда компания раҳбари Александр Михеев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Михеевнинг айтишича, бундай натижаларга ўта қаттиқ рақобат шароитида эришилган.
Санкцияларга қарамай, Россия Туркияга ҳаво ҳужумига қарши С-400 тизимларининг барча компонентларини етказиб бериш бўйича шартномани муддатидан аввал бажарган.

Шунингдек, Ҳиндистонда Калашников автоматларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда илк қўшма корхона ишга туширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия йил бошидан дунёнинг 43 мамлакатига 11 млрд долларлик қурол-аслаҳа етказиб берди