
Фото: AFP /Frederic J. BROWN
SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маскнинг бойлиги қарийб 2 млрд долларга кўпайди, деб хабар берди Forbes нашри.
Таъкидланишича, 23 октябрда биржалар ёпилгандан сўнг таҳлилчиларнинг салбий прогнозларига қарамай Маскнинг бир акция учун даромади 1,86 долларни ташкил этди.
Маълум қилинишича, 31 октябрда савдолар ёпилишига қадар 1 ҳафта ичида Tesla акциялари 24 фоизга қимматлашган, бунинг натижасида Маскнинг даромади 2 млрд долларга кўпайиб, 22,9 млрд долларгача етган.
Маск Tesla‘нинг 22 фоиз акциясига эгалик қилади. Бу миллиардер бойлигининг деярли ярмини ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар