Фото: «Smnews.ru»
Америкалик актёр ва табиатнинг фаол ҳимоячиси Леонардо ди Каприо швециялик экология фаоли 16 ёшли Грета Тунбергга «замонамиз етакчиси» дея эътироф қилди, деб ёзмоқда «Дарё».
Актёр Instagram’даги саҳифасига Грета билан бирга тушган суратини жойлади ва қизалоқнинг «ҳаракатсизлик даври ўтди» дея дунё давлатлари раҳбарларига қилган мурожаати беиз кетмаслигига умид қилишини билдирди.
«Тарихда дунёни ўзгартиришга қодир овозларнинг шундай баланд янграши натижасида амалга ошган бурилиш нуқталари кузатилган. Грета Тунберг замонамиз етакчисига айланди. Тарих биз ҳозир қилаётган ишларимизга баҳо беради, келажак авлод учун сайёрамизда табиий яшаш шароитлари учун эзгу ишларни амалга оширишимиз шарт», — деб ёзган Instagram’да Ди Каприо.
Шунингдек, актёр Грета ортидан эргашаётган ёш экология фаоллари бутун дунёда амалга ошираётган ишлар келажакка оптимизм билан қарашга имконият бераётганлигини таъкидлади.
Грета Тунберг сентябрда БМТда нутқ сўзлаб дунё етакчиларини иқлим ўзгаришларига нисбатан бепарволик ва «ўз болалигини йўқотилиши»да айбдор деб ҳисоблашини маълум қилган. Кейинчалик АҚШ президенти Дональд Трамп қизни мақтаган, Россия президенти Владимир Путин эса Грета Тунбергнинг фаоллигига муносабат билдириб, эзгу мақсадларни амалга ошириш йўлида болалар ва ўсмирлардан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлигини қайд этганди. Қиз иккала давлат раҳбарининг ҳам гапларига ҳамоҳанг равишда Twitter профилидаги ёзувларни ўзгартириб қўйган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди