17:24 / 04.11.2019
2 872

McDonald's раҳбари «ишдаги ишқ» сабабли ўз лавозимидан бўшатилди

McDonald's раҳбари «ишдаги ишқ» сабабли ўз лавозимидан бўшатилди
Фото: AP
McDonald's тамаддихоналари тармоғи президенти ва бош директори Стив Истербрук ўз қўл остидаги ходимаси билан ишқий муносабатларга киришгани сабабли ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда компанияда маълум қилинди.

Компания директорлар кенгаши фикрича, 52 ёшли Истербрук бу билан компания сиёсатини бузган ва теран фикрлай олмаслигини намойиш қилган. Истербрукнинг ўзи ишқий муносабатларини хато деб атаган. “Компания тамойилларини ҳисобга олиб, мен директорлар кенгашининг олға боришим вақти келгани борасидаги фикрига қўшиламан”, деб таъкидлаб ўтган Истербрук.

Таъкидланишича, унинг ўрнини компаниянинг АҚШдаги бўлинмасига бошчилик қилган Крис Кемпзински эгаллайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » McDonald's раҳбари «ишдаги ишқ» сабабли ўз лавозимидан бўшатилди