
Ёқутистонда 33 яшар йўловчи қиз «ИрАэро» авиакомпаниясининг самолётини бошқаргани юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.
Россия Тергов қўмитасига кўра, ҳодиса жорий йил 31 август куни Якутск—Саккириир рейси давомида рўй берган. Самолёт бортида йўловчилар бўлган.
«Экипаж аъзоларидан бири кабинага парвозни амалга оширишга рухсати бўлмаган қизни олиб ўтган ва унга Ан-24 ҳаво кемаси бошқарувини топширган», — дейилади хабарда.
Жиноий иш «Хавфсизлик талабларига тўғри келмайдиган хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича қўзғатилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар