
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқаролари учун очилган сайлов участкалари фаолияти ҳақида сўз борди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда Россияда тузилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва у ердаги ўзбекистонликларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ахборот берган.
Хусусан, бугун Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда ташкил этилган сайлов участкалари сони олдинги 2016 йилги сайловлардагидан 5 тага кўпайиб, 7 тага етган. Улар Россиянинг Санкт-Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дон, Қозон ҳамда Москва шаҳарларида жойлашган.
Мажлисда, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлими ахбороти тингланган. Самарқанддаги сайловга доир барча тадбирларни ёритиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 41 нафар вилоят ва республика ОАВ, интернет сайтлари ходимлари аккредитасиядан ўтказилганлиги айтилган.
Вилоят ахборотида таъкидланишича, шу кунларда вилоят телевидениеси орқали ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари вилоят сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри эфир ташкил этилиб, аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилмоқда. Бундан ташқари, босма матбуот ва интернет сайтларида сайловга оид 614 та мақола, шарҳ ва хабарлар эълон қилинган.
Россия ФедерациясиЎзбекистон фуқаролариСайлов участкалариМатбуот марказиБотиржон АсадовСамарқанд вилояти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар