Фото: «Яндекс»
Головин туман суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) полковниги Кирилл Черкалиннинг оиласига тегишли пуллар ва мулкни давлат даромадига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Москва» агентлиги маълум қилди.
Гап жами 6 миллиард рубллик мол-мулк ҳақида кетмоқда. Черкалиннинг ота-онаси уйидан 50 миллион доллар, 1 миллион евро ва 15 миллион рубл топилган.
Суднинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида полковникнинг онаси Наталя Черкалина тинтув чоғида топилган нақд пулларни ўғли уйга «хизмат зарурати» туфайли олиб келганини билдирган.
Россия ФХХ иқтисодий хавфсизлик хизмати банк жиноятчилигига қарши кураш бўлимини бошқарган полковник Черкалин жорий йил апрелида порахўрлик ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди