09:43 / 10.11.2019
2 577

Британия бош вазири маҳаллий дўконда пол артди (видео)

Британия бош вазири маҳаллий дўконда пол артди (видео)
Буюк Британияда бир неча ҳафтадан буён ёғингарчиликлар давом этмоқда. Минглаб уйларда яшовчилар эвакуация қилинди. Айрим шаҳарларда 24 соат ичида бир ойлик меъёрдаги ёғингарчилик кузатилди.

Британия бош вазири Борис Жонсон сув тошқинидан жабр кўрган Мэтлок шаҳрида бўлди ва маҳаллий дўконнинг полини артди. Бу ҳақда Sky News ёзмоқда.

Жонсон 8 ноябрь куни Дербишир графлигига ташриф буюрди. У фавқулодда хизматлар ходимларига миннатдорлик билдирди ва ҳукумат сув тошқинларидан ҳимоя қилиш учун 2,6 миллиард фунт стерлинг ажратганини маълум қилди.

Шундан сўнг Борис Жонсон табиий офат оқибатида бир аёл ҳалок бўлган маҳаллий дўконда бўлди. У кичик нутқ сўзлаганидан сўнг дўкон полини артди.

Буюк Британияда бир неча ҳафтадан буён ёғингарчиликлар давом этмоқда. Минглаб уйларда яшовчилар эвакуация қилинди. Айрим шаҳарларда 24 соат ичида бир ойлик меъёрдаги ёғингарчилик кузатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия бош вазири маҳаллий дўконда пол артди (видео)