11:30 / 10.11.2019
3 090

Япониялик аёллар иш жойида кўзойнак тақиш тақиқланаётганидан нолиди

Япониялик аёллар иш жойида кўзойнак тақиш тақиқланаётганидан нолиди
Фото: Дарпан
Япониядаги ижтимоий тармоқларда маҳаллий компаниялар раҳбарияти томонидан аёлларга кўзойнак тақиш тақиқига қарши норозилик авж олмоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Компаниялар етакчиларига кўра, кўзойнак таққан аёл совуқ шахс сифатида таассурот қолдиради ва бу мижозлар билан муомалада халақит беради.

Норозилик сабабли глассес аре форбидден («кўзойнак ман этилган») хештеги маҳаллий ижтимоий тармоқларда оммалашган ва уларга турли кинояли изоҳлар қолдирилган.

Бундай чекловларга турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар дуч келган. Қизиқ томони, эркаклар бундай тақиқ ҳақида ҳеч қачон маълум қилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик аёллар иш жойида кўзойнак тақиш тақиқланаётганидан нолиди