22:12 / 10.11.2019
3 767

Туркманистон ҳукумати пахта режасининг бажарилганини эълон қилди

Туркманистон ҳукумати пахта режасининг бажарилганини эълон қилди
Фото: «Тукменистан Золотой век»
Туркманистон ҳукумати вакиллари мамлакатда 2019 йил учун пахта режасининг амалга оширилганини эълон қилди. Ахал, Болқон, Лебоб, Марий ва Ташҳовуз вилоятлари ҳокимлари президент Гурбангули Бердимуҳамедовга ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларнинг пахта режасини муваффақиятли бажарганлиги ҳақида ҳисобот берди.

Мамлакатда жами 1 миллион 50 минг тонна пахта йиғиб олинган.
«Давлат олдидаги масъулиятли бурчини бажарган ер эгалари энди катта куч билан дала майдонларида қолган пахтани ҳам териб олишни мақсад қилган», – дейилади хабарда.

«Хроника Туркменистана» нашрининг ёзишича, президент барча вилоятлар ҳокимларини, жумладан, ўз ўғли, Ахал вилояти ҳокими Сердар Бердимуҳамедовни ҳам орденлар билан мукофотлаш бўйича қарор қабул қилган.

Хусусан, Лебоб вилоятидаги ёлланма деҳқонлар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Ахалдаги пахта далаларига юборилган. Натижада Ахал вилояти Туркманистонда биринчи бўлиб пахта режасини бажарди.

Бироқ мустақил кузатувчилар мамлакатда пахта режасининг ҳақиқатан ҳам бажарилганига шубҳа билан қарамоқда. Turkmen.news нашри таҳлилий мақоласида 2019 йилда пахта режасининг тахминан 40 фоизга бажарилишини прогноз қилганди. Материалда пахта ҳосилининг яхши бўлмагани, Ахал вилоятида фермерлар реажани бажармагани учун жаримага тортилаётгани, айрим деҳқонлар давлат учун ер ижараси пулини тўламаётгани таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон ҳукумати пахта режасининг бажарилганини эълон қилди