
Россия ҳарбий полицияси Суриянинг Ал-Ҳасака ва Ҳалаб провинцияларидаги Сурия-Туркия чегарасида патрул хизматини давом эттирмоқда, деди Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари генерал-маёр Юрий Боренков.
"11 ноябр куни Ал-Ҳасака вилоятидаги Шейрек-Таврат-Гир-Батли маршрути бўйлаб Россия-Туркия қўшма патрули бўлиб ўтди. Россия ҳарбий полицияси Ал-Ҳасака вилоятидаги Кобани-Марва, Айн-Иса-Жиср-Шаннин йўналишларида патруллик қилмоқда.
22 октябрь куни Россия Федерацияси ва Туркия 10 нуқтани, хусусан Россия ҳарбий полицияси ва Сурия чегара хизматининг курд қўшинлари ва уларнинг қуролларини олиб чиқишни енгиллаштириш учун Туркия Тинчлик Манбаи зонасидан ташқарида, Туркия билан чегаранинг Сурия томонига киришлари тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Сурия-Туркия чегарасидан курдлар муддатидан олдин олиб кетилганини айтди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. Шундан сўнг қўшма Россия-Туркия патрули бошланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар