
Токиода ўтказилган "Мисс Интернешнл" (Miss International) халқаро гўзаллик танловида таиландлик Бинт Сайрисорн ғолибликни қўлга киритди деб ёзади РИА Новости.

Таиландлик аёлнинг касби - фармацевт. Сентябрь ойида “Мисс Таиланд” фахрий номини олган.
"Мисс Интернешнл" — жаҳондаги энг машҳур гўзаллик танловларидан бири ҳисобланади. Бу йилги танловда 83 та давлатдан гўзаллар иштирок этди.

Танловнинг асосий ғояси - бу дунё гўзаллик байрами, унда нафақат иштирокчиларнинг ташқи кўриниши, балки ахлоқий фазилатлари ҳам баҳоланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар