
Фото: «Амуринфо»
Россиянинг Благовешенск шаҳридаги Амур қурилиш ва коммунал хўжалик коллежи ўқувчиси отишма уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар бермоқда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида рўй бергани, талаба кеч қолгани сабабли аудиториядан чиқариб юборилганидан сўнг ўқ уза бошлагани айтилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, талабанинг тенгдошлари билан ўзаро келишмовчиликлари бўлган.
Отишма оқибатида талабанинг ўзи ва курсдоши ҳалок бўлди. Яна 3 киши яраланган.
Талаба отишма уюштирган қурол унинг номида рўйхатда бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар