Дунёга машҳур Грета Тунберг АҚШдан Испанияга катамаранда йўлга чиқди

  • 14 ноябрь 2019, 15:23
  • 515
  • Дунё
  • Дунёга машҳур Грета Тунберг АҚШдан Испанияга катамаранда йўлга чиқди
    Фото: Twitter/@GretaThunberg
    Атроф-муҳит ҳимоячиси швециялик 16 ёшли экология фаоли Грета Тунберг Шимолий Америкадан Европага катамаранда сузиб бормоқчи. Бу ҳақда Тунбергнинг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди деб ёзади Дарё нашри.

    «Мадриддаги COP25 нуқтасига етиб борадиган бўлдим. Менга Виржиниядан 15 метр узунликдаги La Vagabonde катамаранида йўлга чиқишни таклиф этишди», — дея ёзган 16 ёшли Грета.

    Грета Тунберг авиатранспорт табиатга катта зиён келтиради деб ҳисобалагани туфайли самолётда учмасликни афзал кўради. У Швециядан АҚШга БМТ бош ассамблеясида иштирок этиш учун елканли кемада етиб келган.

    Швециялик экология фаоли тез орада Виржиниядан Атлатика океани орқали Европа қитъаси томон йўлга чиқади. У БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси бошлангунига қадар Мадридга етиб келмоқчи. Дастлаб ушбу халқаро тадбирнинг Чилида ўтказилиши режалаштирилганди, аммо Жанубий Америка давлатидаги нотинч вазият сабаб конференциянинг ўтказилиш жойи ўзгарган.

    Ҳар жума куни мактабга бормай Швеция парламенти биноси олдида намойиш ўтказган, БМТ бош ассамблеясида нутқ сўзлаб дунё мамлакатлари сиёсатчиларини иқлим ўзгаришларига бефарқ бўлмасликка чорлаган бу қиз катамаранда австралиялик YouTube-блогерлар Райли Уилум ва Элайна Караус билан бирга саёҳат қилади. Улар қизалоқ иштирокидаги видеоларни ҳам ўз блогларида тақдим қилишни режалаштирган. Шунингдек, бу сафар Гретага британиялик профессионал яхта устаси Никки Хендерсон ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

    Фото: Twitter/@GretaThunberg
    Катамаран топилишидан аввал швециялик экология фаоли ижтимоий тармоқларда Европага етиб олиш учун хавфсиз ва ҳар томонлама қулай транспорт излашда кўмак сўраганди.

    Аввал Сан-Франсискодаги бинолардан бирининг деворига Грета Тунбергнинг улкан портрети чизилиши хабар қилинган. Голливуднинг машҳур актёри Леонардо ди Каприонинг швециялик қиз ҳақида Instagram’да илиқ фикрлар айтиб, у билан бирга тушган суратини юклаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дунёга машҳур Грета Тунберг АҚШдан Испанияга катамаранда йўлга чиқди