Си Цзиньпин Ҳонгконгдаги тартибсизликларга чек қўйишга чақирди

  • 14 ноябрь 2019, 22:00
  • 540
  • Дунё
  • Си Цзиньпин Ҳонгконгдаги тартибсизликларга чек қўйишга чақирди
    Зўравонлик ва тартибсизликларга чек қўйиш Ҳонгконг учун биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Бразилия пойтахтида бўлиб ўтаётган БРИКС саммитида айтди.

    "Зўравонлик ва тартибсизликларга чек қўйиш ҳамда тартибни тиклаш Ҳонгконг учун кечиктириб бўлмас вазифалар ҳисобланади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Синьхуа агентлиги.

    Ҳонгконгда ёз бошида экстрадиция ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишига қарши норозилик намойишлари бошланганди. Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам қонун лойиҳасини қабул қилиш режасидан воз кечганига қарамай, мухолифат тарафдорлари норозиликларни давом эттирмоқда.

    Кейинги кунларда намойишлар полиция ходимлари билан тўқнашувларга айланиб кетмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Си Цзиньпин Ҳонгконгдаги тартибсизликларга чек қўйишга чақирди