19:20 / 16.11.2019
3 111

Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади

Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади
Туркия ИШИД террорчилик ташкилотининг 959 нафар аъзосини депортация қилади, улар ҳозирда вақтинча сақлаш марказларида ушлаб турилибди. Бу ҳақда Hurriyet нашрига таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, уларнинг 99 нафари Россия, 82 нафари Ўзбекистон, 10 нафари Қозоғистон, 23 нафари Қирғизистон, 6 нафар эса Туркманистон фуқароларидир.
Ушлаб турилганлар орасида 147 нафари ёш болалар ҳам бор. Уларнинг аксарияти Суриядаги уруш вақтида ота-онасини йўқотгани айтилади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ИШИДнинг икки ярим мингга яқин аъзоси Туркия қамоқхоналарида эканини маълум қилганди. Мамлакат Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Туркия «ИШИДчилар учун меҳмонхона эмас»лигини таъкидлаган. У қамоқхоналарда сақланаётган жангариларни ватанларига депортация қилинишини маълум қилди.

Ҳозирча 82 нафар ИШИД аъзоси қайтарилаётгани борасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар муносабат билдиргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган меҳр операциясида Ироқ ва Сурия жамлоқларида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанимизга олиб келинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади