09:48 / 18.11.2019
3 024

Эронда ҳам норозилик намойишлари бошланди

Эронда ҳам норозилик намойишлари бошланди
Фото: Jpost
Эронда ҳукуматнинг бензин нархининг оширгани туфайли халқ норозиликлари бошланди. Ички ишлар вазири Абулрез Раҳмоний-Фазлий намойишчиларнинг қонун доирасида норозилик билдиришга ҳаққи борлигини билдириб, вандалисм ҳаракатларини амалга оширмаслик ва жамоат тартибини сақлашни тавсия қилди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, норозилик билдираётган оломон мамлакатнинг турли шаҳарларида тартибсизликлар келтириб чиқарган, жамоат мулкига ва фуқароларнинг шахсий автомобилларига зиён етказган, йўлларни ёпган. Ушбу ҳаракатлар туфайли ҳайдовчи ва пиёда йўловчилар бир неча соат давомида ўз манзилларига ета олмаган.

«Ҳуқуқ-тартибот органлари шу вақтгача вазиятга вазмнинлик билан баҳо бериб, намойишларга сабр билан ёндашди. Бизнинг асосий вазифамиз одамларнинг хавфсизлиги ва хотиржамлигини таъминлашдан иборат. Намойишчилар жамоат ва шахсий мулкларга зарар етказишда давом этса, ходимлар уларга нисбатан куч ишлатиши мумкни», — дейди Эрон ички ишлар вазири.

Норозиликлар туфайли 16 ноябрь куни Эронда Интернет ўчириб қўйилди. Барча шаҳарларда стационар ва мобил алоқа хизматларини кўрсатиш тизимида узилишлар кузатилмоқда.

MCI, Rightel va IranCell каби катта алоқа операторлари хизматларида маҳаллий вақт билан 18:00 дан Интернет хизматларини кўрсатишда тўхталишлар содир бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда ҳам норозилик намойишлари бошланди