10:12 / 18.11.2019
2 285

Вашингтон Теҳроннинг намойишлар сабаб мамлакатда Интернетни ўчириб қўйганини қоралади

Вашингтон Теҳроннинг намойишлар сабаб мамлакатда Интернетни ўчириб қўйганини қоралади
Фото: Khaleej Times
Вашингтон Эрон ҳукуматининг мамлакатда бошланган норозиликлар туфайли Интернетни ўчириб қўйгани учун кескин қоралади ва намойишчилар томонида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти расмий вакили Морган Ортегусга таяниб «ТАСС» хабар берган.

«АҚШ мамлакатдаги коррупциялашган бошқарув тизимининг адолатсизликларига қарши курашаётган жафокаш Эрон халқини қўллаб-қувватлайди. Биз Теҳроннинг Интернетни ўчириб қўйиб халқ намойишларини бостиришга қаратилган ушбу уринишини қоралаймиз», — деб ёзган Ортегус Twitter’даги саҳифасида.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ҳам Эронда норозилик билдираётган оломонни Twitter’даги аккаунти орқали қўллаб қувватлаган.
«АҚШ сизлар билан бирга», — деб ёзган Помпео.

Al-Arabiya телеканали ва бошқа ОАВ хабарларига кўра, Эронда бензин нархининг кескин ошгани туфайли бошланган норозилик намойишлари оқибатида 16 ноябрь оқшомида ҳукумат томонидан Интернет хизматлар бутунлай ўчириб қўйилган.

Фото: The Sun
Теҳроннинг 22 та туманида ҳам Интернетга кириб бўлмаяпти, лекин бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Мобил ва стационар телефон алоқаси узилишларсиз ишламоқда.

Эронда 15 ноябрь куни бензин нархини уч баравар, яъни 1 литр учун 30 минг риалгача (0,2 АҚШ доллари) миқдорида ошириш ҳақидаги фармойиш эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вашингтон Теҳроннинг намойишлар сабаб мамлакатда Интернетни ўчириб қўйганини қоралади