date
views 5 182

Тожикистонда отишма содир бўлди

Тожикистонда отишма содир бўлди
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Спутник хабар қилмоқда.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, можаро 17 ноябрь куни кечки пайт Леваканд шаҳридаги Гулистон жамоатида рўй берган.

“Иккала томон ҳам травматик қурол қўллаган”, - дея ойдинлик киритган Тожикистон ИИВ.

Отишма вақтида бир киши травматик қуролдан яраланган. Отишма иштирокчиларининг сўзларига кўра, уларнинг травматик қурол учун рухсатномалари бор, дея қўшимча қилган ИИВ.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари воқеа тафсилотларини суриштиришмоқда. Хусусан, можаро сабаби ва унинг иштирокчилари аниқланмоқда.
Хатлон вилояти прокуратураси ҳам вазиятни назоратга олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда отишма содир бўлди