06:32 / 20.11.2019
3 119

Замонавий “Робин Гуд” Англияда одамларга пул ташлаб кетяпти

Замонавий “Робин Гуд” Англияда одамларга пул ташлаб кетяпти
Англиянинг Дарем графлиги полицияси Блэкхолл-Кольери қишлоғида яшовчи одамларининг уйига пакет ичида пул ташлаб кетаётган одамнинг кимлигини аниқлай олмаяпти, деб ёзмоқда Медуза.

Хабарда айтилишича, биринчи марта бу ҳолат 2014 йилда кузатилган. Ўшандан бери жами 12 маротаба пакетчали пул ташлаб кетилган, улардан 4 донаси шу йилда ташлаб кетишган.

Пакетлар одатда бир хил жойда қолдирилган, яъни катта йўл ёқасидаги уйнинг ёнида. Унинг ичида ҳар доим бир хил миқдорда пул бўлади: 2000 фунт-стерлинг (24,5 миллион сўм). Маҳаллий аҳоли топилган пакетларни полицияга олиб бориб беришмоқда. Аммо ҳеч ким пул учун даъво қилмайди, кейин уни мукофот деб топиб олганларга қайтарилади.

Полиция аҳолини ва ташкилотларни сўроққа тутди, банклар орқали сирли сахий инсоннинг шахсини аниқлашга уриниб кўрди, аммо бундан наф чиқмади. Пакетларда бармоқ излари қолмаган. Полиция пакетлар жиноятчиларга тегишли бўлиши мумкинлигини истисно қилиб, кимдир Блэкхолл-Кольери аҳолисига ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини тахмин қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Замонавий “Робин Гуд” Англияда одамларга пул ташлаб кетяпти