19:30 / 21.11.2019
6 564

Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди

Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди
Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачев СССР парчаланишининг яна бир сабабини айтди, деб ёзади РИА Новости хабарига асосан Спутник.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Россия зовет!" инвестицион форумида Владимир Путин СССР парчаланишининг сабаби – самарасиз иқтисодий ислоҳотлар деган эди. Ушбу сўзларга изоҳ беришни сўраб журналистлар Горбачевга мурожаат қилишди.

Иттифоқ республикаларида ўз давлатчилиги тушунчаси пайдо бўла бошлаган эди, лекин бу ҳар доим ҳам ҳисобга олинмас эди. Хулоса шуки, Иттифоқ ичида муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва демократлаштириш керак эди”, - деди Горбачев.

Вазиятни яхшироқ тушуниш учун, мен бошчилигимдаги Иттифоқ махсус комиссияси 1991 йил декабрларда чоп этган мақолани ўқиб чиқинг. Биз ўшанда вазиятни барқарорлаштириш чоралари ишлаб чиқиш учун жуда кўп куч сарфлаган эдик, - дейди собиқ президент.
Михаил Горбачев айтишига қараганда собиқ Иттифоқ республикалари умумий тарихни ёдда тутган ҳолда ўзаро суҳбатни давом эттиришлари керак.

Вазиятни чигаллаштирмасдан, бир-биримизни айбламасдан, ҳозир ҳам биргаликда ишлашимиз мумкин”, - дейди собиқ раҳбар.
Бироз олдин чоп этилган “Глобал дунёнинг келажаги” номли китобида, Горбачев СССРнинг ягона давлат сифатида сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида ёзган.

“Бунинг учун барча республикалар манфаатига жавоб берадиган янги Иттифоқ ҳақида шартнома тайёрланган эди. Уни амалга оширишга 1991 йилда Москвада содир бўлган “Август фитнаси” (Августовский путч) халал берди”, - деб ёзган ўз китобида Горбачев.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Германияда яшаётган Михаил Горбачев олдинги чиқишларида СССРнинг парчаланиш сабаби сифатида “президент ҳокимиятининг кучсизланиши” деган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди