«Фирибгар, коррупционер, хоин»: Биньямин Нетаньяҳуга айблов эълон қилинди

  • 22 ноябрь 2019, 21:02
  • 909
  • Дунё
  • «Фирибгар, коррупционер, хоин»: Биньямин Нетаньяҳуга айблов эълон қилинди
    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу судланадиган бўлди. Мамлакат адлия вазирлиги кеча, 21 ноябрь куни у фирибгарлик, коррупция ва давлатга хиёнатда айбланаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Azon.uz DW нашрига асосланиб.

    Нетаньяҳу ўзига билдирилган айбловларни аввал бир неча бор рад этган ва унга нисбатан расман айблов эълон қилинадиган бўлса, истеъфо бермаслигини айтган эди.

    Айбловлардан бири Нетаньяҳунинг алоқа вазири бўлиб ишлаган пайтга оид: у Bezeq компаниясига юридик имтиёзлар бергани ва бунинг эвазига компанияга тегишли ОАВда ўзининг фаолияти ҳақида ижобий материаллар берилишини талаб қилгани айтилмоқда.

    Бундан ташқари, Нетаньяҳу ва унинг оиласи 2007-2016 йиллар оралиғида икки тадбиркордан қимматбаҳо совғалар, жумладан, заргарлик буюмлари олган, совғаларнинг умумий қиймати 1 миллион шекелга (қарийб 230 минг еврога) тенг. Полиция маълумотига кўра, бу америкалик продюсер Арнон Милчан ва австралиялик тадбиркор Жеймс Пакернинг ноқонуний совғалари бўлган.

    Шунингдек, Нетаньяҳу Исроилнинг муҳим нашрларидан бири бўлмиш «Едиот Ахронот» газетаси ўзи ҳақида ижобий хабарлар тарқатишини истаган, бунинг эвазига бошқа газетанинг таъсирини пасайтиришга тайёр бўлган.

    Исроил демократия институти эксперти Ювал Шанининг айтишича, Нетаньяҳу жиноий таъқибга қарши парламент иммунитетига эга бўлиш учун 30 кун ичида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Агар у порахўрликда айбдор деб топилса, ўн йилгача озодликдан маҳрум этилади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Фирибгар, коррупционер, хоин»: Биньямин Нетаньяҳуга айблов эълон қилинди