
Нью-Йоркнинг Куинс туманида ўн биринчи бор мусулмон полициячиларни тақдирлаш маросими ўтказилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
Тадбир Нью-Йорк мусулмон полициячилари жамияти ташаббуси билан ташкил этилди. Унга Нью-Йорк полиция департаменти ходимлари, сиёсатчилар, мусулмон давлатларининг дипломатлари, илм-фан ва таълим соҳасида фаолият юритувчилар, диний жамоалар вакиллари таклиф этилди.
Маросим бошланишида Қуръон тиловат қилинди. Мусулмон полициячиларга мукофотлар “Бир умрлик ютуқлар”, “Йил полициячиси, “Йил фуқароси” ва “Йил қаҳрамони” йўналишларида топширилди.
“АҚШда мусулмонлар бошқа фуқаролардан фарқ қилмайди, ажратилмайди. Улар бошқа барча фуқаролар каби бу мамлакатга хизмат қилишади. Ушбу тадбир уларнинг ҳиссаси борлигига гувоҳлик бериб турибди”, – деди Нью-Йорк мусулмон полициячилари жамияти раҳбари Одил Рана.
Унинг айтишича, жамиятга икки мингга яқин полиция ходимлари аъзо бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар