23:55 / 24.11.2019
3 584

Ҳиндистон аҳолиси ифлос ҳаво сабаб қирилиб кетмоқда

Ҳиндистон аҳолиси ифлос ҳаво сабаб қирилиб кетмоқда
Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳлида ҳаво ифлослиги 400 даражагача етган, деб ёзади Анадулу агентлиги.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, Ҳиндистонда бу йилдаги жами ўлимларнинг 12 фоизи атмосфера ҳавосининг юқори даражада ифлослангани сабаб юз берган. Aҳолининг тўртдан уч қисми ҳаво сифати ҳинд давлат стандартларига мос келмайдиган шаҳар ва туманларда истиқомат қилади. Шу билан бирга Ҳиндистон ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг юқори даражасини белгилайдиган санитар-гигиеник нормалар Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (БССТ) белгиланган талабларга қараганда анча “юмшоқлиги” айтилган. БССТ маълумотларига қараганда, Ҳиндистоннинг ҳеч бир штати бу ташкилот нормаларига мос келмайди.

Аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган мегаполис ва шаҳарларнинг кескин ўсишига қарамай, Ҳиндистондаги урбанизация даражаси 30 фоизга яқин. Бу эса сайёрадаги энг паст кўрсаткичлардан. Бироқ ҳатто қишлоқ жойларида ҳам атмосфера ҳавосининг сифати талаб даражасида эмас — писта кўмирни ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги далаларида қолдиқлар ва маиший чиқиндиларни ёқиш, шунингдек ўрмон ёнғинлари ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Шаҳар аҳолиси сонининг тез суръатларда ўсиши ва ҳаво сифатининг паст даражаси туфайли ҳинд мегаполисларида доим “бўғувчи” смог бўлади. Янги Деҳли эса дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида етакчи ўринларни эгаллайди. Бироқ экологик нормативлар ва чекловлар тизимини яратиш вақт ва молиявий харажатларни талаб этади. Мутахассислар эса мамлакат ўзининг ҳозирги ривожланиш босқичида атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг керакли даражаси ва шаҳарлардаги атмосфера ҳавоси сифатини кўтаришни таъминлаш имкониятига эга эмаслигини тан олишади.

Тиббиёт ходимлари атмосферанинг юқори даражада ифлосланиши кузатилган жойларда кун кечириш фақатгина ўпка касалликларида намоён бўлибгина қолмай, нафас йўллари, юрак қон-томир касалликлари ва бошқа патологияларни ҳам юзага чиқариши мумкинлигини қайд этишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон аҳолиси ифлос ҳаво сабаб қирилиб кетмоқда