10:53 / 25.11.2019
2 383

Расман: Нью-Йорк собиқ мэри Блумберг АҚШ президентлиги учун курашга қўшилди

Расман: Нью-Йорк собиқ мэри Блумберг АҚШ президентлиги учун курашга қўшилди
Нью-Йорк шаҳри собиқ мэри Майкл Блумберг ўз номзодини Демократлар партиясидан президентликка расман тақдим этди, дея хабар берди «Дойча Велле».
«Дональд Трампни енгиш ва Американи тиклаш учун мен президентлик пойгасига боряпман», — деди Блумберг кеча, 24 ноябрь куни берган баёнотида.

«Биз яна тўрт йил президент Трамп андишасиз ғайриахлоқий қилиқларини давом эттиришига йўл қўя олмаймиз», — деди 77 ёшли медиамагнат. У Трампни мамлакат ва унинг қадриятларига таҳдид уйғотишда айблади, у президентликка қайта сайланса етадиган зарардан АҚШ ўзини қайта тиклай олмайди деган хавотирда.

Блумберг олдинги интервьюларида Демократлар партиясидан президентликка номлари кўрсатилган бошқа сиёсатчилар Трампни енга олмасликларини айтганди.

Блумберг ҳеч қанақа хайрияларсиз, ўз сайлов кампаниясини ўзи молиялаштиришини ҳам маълум қилиб ўтди.
Тадбиркор 2020 йилги президентлик сайловларида ҳал қилувчи ролни ўйновчи «муаллақ штатлар» — Аризона, Мичиган, Пенсильвания ва Висконсинга катта умид билдиряпти.

Маълумот учун: Майкл Блумбергнинг шахсий бойлиги — 50 миллиард доллардан зиёд. У 2001 йилдан 2013 йилгача Нью-Йорк мэри бўлган (аввалига Республикачилар партиясидан, кейин мустақил номзод сифатида сайловларда ғолиб чиққан). 2018 йили Демократлар партиясига ўтиб кетди. Айни пайтда, сўровномаларга кўра, президент бўлиш учун Демократлар партиясидан номзодлар орасида собиқ вице-президент Жо Байденнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Кейинги ўринларда Элизабет Уоррен ва Берни Сандерс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Расман: Нью-Йорк собиқ мэри Блумберг АҚШ президентлиги учун курашга қўшилди