
Украина президенти Владимир Зеленский ҳафтада камида бир марта бажарилган ишлар тўғрисида фуқароларга маълумот бериши ҳақида маълум қилди.
"Сизлар билан ҳафтада камида бир марта учрашиш ва ўтган ҳафта давомида қандай ишларни амалга оширганимиз тўғрисида хабардор қилиш фикри туғилди", - деди у YouTube каналида жойлаштирилган видеомурожаатида.
Украина президенти мамлакатда юз берган сўнгги воқелар ҳақида сўзлади. У мурожаатини Россия Украинага 2018 йилда ҳибсга олинган кемаларни қайтариб берганидан бошлади. Бундан ташқари, у 2020 йил учун мамлакат бюджети қабул қилингани ҳақида сўз юритди.
Зеленский 9 декабрда Парижда ўтказилиши режалаштирилган бўлажак "норманд тўртлиги" (Россия, Германия, Франция ва Украина) музокараларига алоҳида эътибор қаратди.
Украина президенти шунингдек, Киев жорий йилги иситиш мавсумига тайёр эканлигини ҳамда мамлакат ерости омборларида "рекорд миқдордаги газ захиралари" борлигини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар