
Туркиянинг Анталия шаҳри ўз тарихида илк бора 15,6 миллион нафар хорижлик сайёҳни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«20 ноябрь ҳолатига Анталия аэропорти 14 миллион 612 минг туристга, Ғозипошшо аэропорти 300,9 минг сайёҳга хизмат кўрсатган. Халқаро рейслар орқали шаҳарга кириб келган туристлар сони 14,9 миллион нафарни ташкил этади. Анталия билан тўғридан-тўғри авиарейслар билан боғланмаган ва Истанбул орқали шаҳарга парвоз қилган сайёҳлар сони эса 600 минг нафар. Шунингдек, Анталияга 55 минг нафар турист саёҳат катта кемалари орқали етиб келган», — дейилади маҳаллий Haberler портали берган маълумотда.
Россия Анталияга сайёҳ юбориш борасида пешқадам. 2019 йилнинг январь—октябрь ойларида Туркия вилоятига 2018 йилдагига нисбатан 16 фоизга кўп, яъни 5,4 миллион россиялик ташриф буюрган. Умумий туристлар оқимида Россия федерацияси туристларининг улуши 38 фоизни ташкил этган.
Германиядан келиб шаҳарда дам олувчилар 2,5 миллион (16 фоизга ўсган) нафарга етган. Бу умумий туристлар оқимининг 18 фоизини ташкил этади. Топ-тўртликни Анталияга 799 минг нафар сайёҳ юборган Украина ва 686 минг нафар фуқаросини дам олгани жўнатган Буюк Британия якунлаб берган.
Польша, Руминия, Чехия, Швеция, Норвегия, Франция ва бошқа давлатлардан келувчи туристлар оқими ҳам сезиларли даражада ўсган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар