20:36 / 26.11.2019
4 469

Лондонда яҳудийни безовта қилган кишини муслима аёл тўхтатиб қолди

Лондонда яҳудийни безовта қилган кишини муслима аёл тўхтатиб қолди
Лондон метросида яҳудий кишини безовта қилган ва яҳудийларга қарши гаплар гапирган кишини тўхтатиб қолган мусулмон аёл ижтимоий тармоқларда олқиш олди. Бу ҳақда IslamNews хабар бермоқда.

Британия пойтахтидаги метро вагонларидан бирида олинган видеода йўловчилардан бири ўзини тажовузкор тутган ҳолда икки боласи билан кетаётган яҳудийга қўпол муносабатда бўлганини кўриш мумкин. У ўзининг насроний эканини айтар экан, яҳудийлар ҳақида ҳақоратли сўзларни гапирган.

Шунда Асмо исмли муслима бу ҳолатга аралашиб, антисемитнинг хатти-ҳаракати нотўғри эканини таъкидлаб, яҳудий одамнинг ёнида болалари борлигини эслатди.

“Мусулмон ва она сифатида эътиқоди учун ҳужумга учраш нималигини биламан. Худди шундай ҳодиса яна бир болали оила билан юз бераётганини кўриб, шунчаки томоша қилиб туролмадим”, – деди Асмо журналистлар билан суҳбатда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда яҳудийни безовта қилган кишини муслима аёл тўхтатиб қолди