13:00 / 27.11.2019
2 964

Тракторларда норозилик билдираётган минглаб фермерлар Берлин марказидаги кўчаларни ёпиб қўйди

Тракторларда норозилик билдираётган минглаб фермерлар Берлин марказидаги кўчаларни ёпиб қўйди
Фото: Rbb24
Германияда тракторлардаги минглаб фермерлар ҳукумат юритаётган аграр сиёсатга қарши норозилик намойишлари ўтказишни бошлади. Улар Берлин марказида ўтказган норозиликлар оқибатида асосий кўчалар ёпилиб қолган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Тракторларга фермерлар марказга келган федерал ерларнинг байроқлари ўрнатилган. Акция иштирокчилари ўғитларни ерга сепишдаги чекловлар ва иқлим ҳимояси бўйича янги чора-тадбирлар туфайли қишлоқ хўжалиги соҳасига путур етиши мумкинлигидан хавотирда.

Полиция маълумотига кўра, намойишларда 5 мингта трактор иштирок этган. Германия федератив республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайдовчиларни норозиликлар билдирилаётган ҳудудда эҳтиёткор бўлишга чақирган. Норозиликларни «Ер бирлаштиради» ташкилотининг вакиллари бошлаган. Ушбу ташкилот ташаббусини ўн минглаб фермерлар қўллаб-қувватламоқда.

Фото: AFP
Аввал Литвада қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларининг тракторлар карвони билан Вильнюс шаҳрида намойиш ўтказгани, Хорватияда эса ўқитувчиларнинг маош оширилишини талаб қилиб Загребдаги марказий майдонга тўплангани ҳақида хабарлар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тракторларда норозилик билдираётган минглаб фермерлар Берлин марказидаги кўчаларни ёпиб қўйди