15:13 / 27.11.2019
2 988

«Иегова шоҳидлари» аъзоси педофилияда гумон қилинмоқда: иш тафсилотлари ошкор этилди

«Иегова шоҳидлари» аъзоси педофилияда гумон қилинмоқда: иш тафсилотлари ошкор этилди
Олмаотада «Иегова шоҳидлари» диний ташкилотининг аъзоси педофилияда гумон қилинмоқда. Бу ҳақдаги хабар ўтган ҳафта оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди. «Время» газетаси ушбу иш тафсилотларини аниқлаштирди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

9 октябрь куни Олмаотада полициячилар суд санкцияси билан диний ташкилот хоналари ва унинг баъзи иштирокчиларининг уйларида тинтув ҳамда бошқа тергов тадбирлари ўтказди.

Бунга Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 3-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатлар) бўйича иш қўзғатилганлиги сабаб бўлди.

Газетанинг таъкидлашича, гап юқорида келтирилган модда бўйича бир қатор жиноятларни содир этишда гумондорлик ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, иш ташкилотнинг ўзига эмас, балки алоҳида «гувоҳларга» тегишли.

Нашрнинг ёзишича, иш материалларига кўра, диний ташкилотнинг аъзоларидан бири - олмаоталик йирик тадбиркор бўлган 47 ёшли шахс ташкилот бошқа аъзосининг 15 ёшли ўғли билан танишгач, у билан жинсий алоқада бўлган.

Кўрсатилишича, зўравонлик хатти-ҳаракатлари бўлмаган, аммо жинсий алоқа ихтиёрий ҳам бўлмаган. Бу содир бўлишидан олдин, тадбиркор ўсмирга спиртли ичимликлар ичирган.

Бундан ташқари, 47 ёшли эркак мактаб ўқувчисининг қариндоши ишлайдиган компанияни бошқарган. Газетада ёзилишича, бола ўз қариндоши муаммоларига дуч келишидан қўрққан бўлиши мумкин.

ОАВ жинсий яқинлик бир неча маротаба бўлганини аниқлаган. Бироз вақт ўтгач, тадбиркор ўқувчини компаниясига ишга ҳам жойлаштириб қўйган.

Сўнг, тадбиркор ўқувчига ўзи тенги дўстини олиб келишни буюрган. У мактаб ўқувчисига спиртли ичимликлар ичирган ва ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар содир этган.

Тез орада воқеа ошкор бўлди. Аммо, боланинг ота-онаси уялгани сабабли полицияга мурожаат қилишдан бош тортишди.
«Иегова шоҳидлари»га аъзо бўлганлар вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа бўлганини билишган.

Газетада қайд этилишича, улар бу ҳақда полицияга хабар беришмаган, аммо ўз йиғилишларидан бирида вазиятни ўрганиб чиқишган ҳамда гўёки тадбиркорни ташкилотдан чиқариб юборишган.

Ушбу маълумотлар ташкилотга собиқ аъзолардан бири Таълим вазирлиги, омбудсмен ва бошқа идораларга мурожаат қилиб, диний ташкилот ўз сафида педофиллар борлигини яшираётгани ҳақида мурожаат қилганидан кейин пайдо бўлди.

Кейинчалик мактаб ўқувчисининг онаси ҳам полицияга ариза берди. Гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Нима бўлаётганидан хабардор бўлган ташкилот аъзолари ҳозир гувоҳ сифатида жалб этилган.

Нашрга маълум бўлишича, тинтув пайтида тадбиркорнинг мактаб ўқувчиси билан содир этган хатти-ҳаракатлари тасвирланган видеоли флешка топилган.

Тергов давом этаётгани айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Иегова шоҳидлари» аъзоси педофилияда гумон қилинмоқда: иш тафсилотлари ошкор этилди