07:58 / 28.11.2019
2 851

Ҳонгконгдаги ер майдони рекорд нархга сотилди

Ҳонгконгдаги ер майдони рекорд нархга сотилди
Ҳонгконгдаги энг қимматбаҳо ер майдони ҳукумат аукционида 42,23 млрд Ҳонгконг долларига (5,4 млрд доллар) сотилди. Бу ҳақда ердан фойдаланиш департаменти сайтида маълум қилинди.

Гап тижорий иншоот қуриш учун мўлжалланган 60 минг квадрат метрлик ер майдони ҳақида бормоқда. У Коулун яриморолининг ғарбий қисмида жойлашган.

Аукционда Ҳонгконгнинг кўчмас мулк соҳасидаги гиганти Sun Hung Kai Properties ғолиб бўлган. Компания бу майдонда офис бинолари, меҳмонхоналар ва савдо иншоотларини қуришни мўлжалламоқда.

Ҳукумат аукционларида ер сотишдан олинадиган даромад Ҳонгконг маъмурияти бюджетига тушумларнинг муҳим манбаси ҳисобланади. Бунгача Ҳонгконгда сотилган энг қиммат ер майдони Кай Так аэропорти ўрнидаги майдон ҳисобланган. Бу майдон 2018 йилда 3,2 млрд долларга сотилган. Уни ҳам жорий аукцион ғолиби харид қилган.

Ҳонгконгнинг тижорий кўчмас мулк бозори дунёдаги энг қимматбаҳо бозор ҳисобланади. Уй-жой, офис ва савдо иншоотларига рекорд нархлар Ҳонгконгда бўш ер етишмаслиги ва талабнинг катталиги билан тушунтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳонгконгдаги ер майдони рекорд нархга сотилди