11:03 / 28.11.2019
3 352

1 миллион вакансия: Россия компаниялари мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда

1 миллион вакансия: Россия компаниялари мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда
Россия Федерациясида бўш иш ўринлари сони ортиб бормоқда. Ҳозирда 1,1 миллион вакансия мавжуд. Бу ҳақда газета.ру хабар бермоқда.

Ҳудудлар кесимида пойтахт Москвада энг кўп бўш иш ўрни мавжуд: 170 мингта. Иккинчи ўринда Москва вилояти. У ерда 79 мингта ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. “Шимолий пойтахт” Санкт-Петербургда эса 69 мингта иш ўрни ўз эгасини “кутмоқда”.

Бундай бўш иш ўринлари пайдо бўлишининг бир қанча сабаблари бор. Юқори технологияли компанияларнинг ривожланиш суръати тезлашмоқда. Бу эса ўз навбатида улкан маълумотлар базаси, сунъий интеллект билан ишлайдиган кадрларга бўлган талабни юзага келтирмоқда. Бундай кадрлар эса Россияда талаб қилинган даражада кўп эмас.

Шунингдек, оммавий касблар сегменти (сотувчилар, ҳайдовчилар, қурувчилар)да ҳам бўш иш ўрни мавжуд. Бундай ишлар оғир ишлар тоифасига киради ва ёшлар бунақа ишда ишлашни хоҳлашмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 1 миллион вакансия: Россия компаниялари мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда