
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Перквази шаҳарчасида яшайдиган 70 ёшли Сухпал Сингх Баиди ўзига қарашли ерни масжид қурилиши учун инъом қилди.
Chicago Morning Star нашрининг ёзишича, Баиди аслида сикх динига эътиқод қилади. Аммо бу унинг 900 квадрат метрлик ердан мусулмонларнинг фойдасига воз кечишига тўсқинлик қилмади. Бу ерда тез орада масжид қурилиши бошланади.
Баиди бу амали орқали тинчлик ва диний ҳамжиҳатликнинг аҳамиятига эътибор қаратмоқчи бўлган. Перквазилик доктор Сандип Варма сикхлар жамоаси катта қадам ташлаганини ва ўзи ҳам масжид қурилиши учун маблағ хайрия қилишини айтди.
Перквази шаҳарчасида мусулмонлар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ шаҳарча жойлашган Музаффарнагар туманида диний можаролар кузатиб турилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар