
Ноябр ойи охирида Apple'нинг бош дизайнери Жони Айв 27 йиллик фаолиятидан кейин компанияни тарк этди. Фаолияти давомида у Apple'ни компьютер ишлаб чиқарувчи фирмадан технология гигантига айлантирган маҳсулот iPod'дан бошлаб iPhone'нинг охирги маркаларига қадар лойиҳалаштирган эди.
Шунингдек, у нафақат компания маҳсулотлари, балки Apple'нинг барча маҳсулотларининг қадоқланиши, Apple Store дўконлари ва компаниянинг барча офислари дизайнига ҳам жавобгар эди.
“У шунчаки дизайнер эмас. Шунинг учун ҳам у бевосита мен билан ишлайди. Унда, Apple'даги бошқаларга қараганда кўпроқ ваколат бор. Албатта мени ҳисобга олмаганда”, - деган эди “Apple афсонаси” Стив Жобс Жони Айв ҳақида.
2014 йилда Айв Британиянинг The Times нашрига берган интервюсида у хоҳлаган вақтида Apple'ни тарк этиши мумкинлигини, бироқ инновацион маҳсулот яратиш имконияти уни тўхтатиб турганини айтади: “Мен инновациялар тугаши билан Apple'дан кетаман. Мен фаолиятимни тугатаман. Биз ажойиб даврнинг остонасида турибмиз ва ажойиб маҳсулотларни чиқарамиз”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар