Лондонда кўприкда амалга оширилган терактнинг янги тафсилотлари маълум қилинди (видео)

2 дақиқа ўқиш2.7K
Лондонда кўприкда амалга оширилган терактнинг янги тафсилотлари маълум қилинди (видео)
Фото: АП
ИШИД Лондонда 29-ноярбда амалга оширилган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди, бироқ террорчилик ташкилоти пичоқ билан одамларга ҳужум қилган эркакнинг ўз одами эканлигини исботлайдиган далил тақдим қилмаган. 28 ёшли эркак озодликка чиққан маҳбуслар реабилитацияси конференциясига келгани, худкушлар нимчасида бўлгани, ўзини портлашини айтиб барчага таҳдид қилгани, пичоқ билан беш кишига зарба бериб, икки одамнинг ҳаётига зомин бўлгани маълум қилинган. Усмон Хон ушбу жиноятлардан кейин Лондон кўприги томон қочган, у ерда террорчини полиция ходимлари отиб ташлаган. Ҳукумат содиқ бўлган воқеани теракт деб атаган.

Meduza терактнинг янги тафсилотларини ошкор қилди. Жиноятчини полиция етиб келгунига қадар тадбирга келган оддий фуқаролар хавфсизлантирган. Уни қўлга олганлар орасида қотиллик жиноятини содир этиб қамалган собиқ маҳбус ҳам бўлган. 42 ёшли Жеймс Ford 2003 йилда ногирон қизни ўлдириб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазонинг 15 йил муддати афв қилиш шартисиз ўталиши белгилаб қўйилган. Ford афв қилинган ва колония-манзилгоҳида жазо муддатининг сўнгги кунларини ўтаётган бўлган. У конференция кунидан бир кун илгари озодликка чиққан. Fordнинг яраланган аёллардан бирини қутқаришга ҳам урингани айтилмоқда. Усмон Хонни хавфсизлантирганлар орасида ўт ўчиргич ушлаган ва яккашоҳ шоҳи билан қуролланган эркаклар ҳам бўлган.

Ҳужум уюштирган эркак террорчиликда айбланиб судланган ва қамалган. Қамоқда ўзини террорчилик таъсиридан руҳий ёрдам олиш бўйича дастурга киритишларини сўраган. 2012 йилда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотига алоқадорликда ва Лондон фонд биржасига ҳужум уюштирганликда айбланган покистонлик муҳожирларнинг ўғли, Усмон Хон саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган. Хон адвокатининг сўзларига кўра, мижози қамоқда бўлган вақтида «Ал-Қоида» мафкураси хато эканини англаб етган ва террорчилик таъсиридан руҳий ёрдам олиш бўйича дастурга киритишларини сўраган. Полиция Лондондаги ҳужум вақтида Усмон Хоннинг шериклари бўлмаганини билдирган.

Норасмий маълумотларга кўра ҳалок бўлганларнинг бири Кембриж университети битирувчиси Жек Мерритт. У маҳбуслар реабилитацияси дастурининг координаторларидан бири ва конференция ташкилотчиси бўлган. Ҳужум оқибатида вафот этган аёлнинг ва яраланган уч нафар фуқаронинг исм-шарифлари номаълумлигича қолмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?