
Фото: Видеодан кадр
Санкт-Петербург яқинидаги Олгино қишлоғида 50 нафарга яқин йўловчи бўлган Dragon русумидаги автобус йўлда ёниб кетди, деб хабар бермоқда Regnum.
Қайд этилишича, воқеа 1 декабрь куни соат 12:21 ларда рўй берган. Автобус Санкт-Петербургдан Зеленогорскка кетаётган бўлган. Ҳайдовчи двигатель бўлинмасида тутунни сезгач, автобусни тўхтатиб, одамларни туширган. Автобус эса бутунлай ёниб кетган.
Воқеа акс этган видео ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги «ДТП и ЧП Санкт-Петербург» гуруҳида эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, йўловчиларни қутқариб қолган ҳайдовчи келиб чиқиши ўзбекистонлик 43 ёшли эркак бўлиб, автобус тегишли бўлган «Третий парк» корхонасида 3 йилдан буён ишлаб келади.
Айни пайтда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар