19:20 / 02.12.2019
3 093

Ичида ўзбеклар ва тожиклар бўлган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради

Ичида ўзбеклар ва тожиклар бўлган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради
Бугун “Самара – Чимкент” йўлида 74 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Оқибатда икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Казавтожол МК” АЖ матбуот хизмати бошлиғи Маржан Ордабайга асосланиб Zakon.kz хабар бергани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Neoplan автобуси ҳайдовчиси тезликни ошириб, масофани сақламагани учун Daf юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

Ҳодиса Қизилўрда областидаги Шижага қишлоғи яқинидаги йўлнинг 1131-километрида содир бўлган.
Хабарда айтилишича, автобус салонида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жами 74 фуқароси бўлган. Улар хавфсиз жойга олиб ўтилиб, дастлабки ёрдам кўрсатилган.

Жумладан, икки нафар жароҳатланган йўловчига Орол туман шифохонасида тез тиббий ёрдам берилган. Улар шифохонага оёқ синиш жароҳати билан олиб келинган. ЙТҲ тафсилотлари ўрганиляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ичида ўзбеклар ва тожиклар бўлган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради