date
views 2 701

Япония АҚШ ҳарбий машғулотларини ўтказиши учун 146 млн долларга орол сотиб олади

Япония АҚШ ҳарбий машғулотларини ўтказиши учун 146 млн долларга орол сотиб олади
Фото: Wikipedia
Япония ҳукумати АҚШ ҳарбий машғулотлари ўтказилиши учун ҳеч ким яшамайдиган хусусий оролни 146 млн долларга сотиб олишга рози бўлди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси бош котиби Йосихидэ Суга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Кагосима прфектурасидаги Магэсима оролини сотиб олиш бўйича 29 ноябрь куни келишувга эришилган.
Оролда АҚШ ҳарбий машғулотлари учун объект қурилиши "яқин вақт ичида" бошланади, деди ҳукумат бош котиби.

Ҳозирда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг машғулотлари Токиодан 1,2 минг км узоқликда жойлашган Иводзима оролида ўтказилмоқда. Вашингтон Иводзима АҚШнинг Ивакуни шаҳридаги ҳарбий базасидан узоқ масофада эканлиги сабабли машғулотлар ўтадиган жойни ўзгартиришни талаб қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония АҚШ ҳарбий машғулотларини ўтказиши учун 146 млн долларга орол сотиб олади