
Фото: Mohamed Nureldin Abdallah / Reuters
Ҳозирда қамоқда сақланаётган Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширга 1989 йилдаги ҳарбий давлат тўнтаришида иштирок этгани ва Содиқ-ал Маҳдий раҳбарлигидаги ҳукуматни ағдаргани учун ўлим жазоси хавф солмоқда. Бу ҳақда Independent Online нашри хабар берди.
Судан бош прокурори Тож Ал-Хибер 1989 йил 30 июнда ал-Баширни ҳукумат тепасига олиб келган давлат тўнтаришини тергов қилиш бўйича қўмита ташкил этганди. Қўмита хулосаси Судандаги конституцион тузумни ағдаришда айбланган шахслар устидан суд ҳукми чиқарилиши учун асос бўлади.
"Агарда собиқ президент айбдор деб топилса, у ўлим жазосига ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинади", - деб ёзади нашр.
Суданни 30 йил бошқарган ал-Башир 11 апрелда ҳарбийлар томонидан давлат раҳбарлигидан четлаштирилганди. Ҳукумат бошқарувини ҳарбий кенгаш ўз қўлига олган. Сентябрда эса муваққат ҳукумат шаклантирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар