06:30 / 03.12.2019
2 704

“Толибон” тўрт йил назорат қилган туман озод этилди

“Толибон” тўрт йил назорат қилган туман озод этилди
Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, жанубий Ҳилманд вилоятининг Маржа тумани “Толибон” ҳаракатидан озод қилинган. Ушбу туман тўрт йилдан бери толибларнинг назоратида эди.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, туманни озод қилиш операциясида 37 жангари йўқ қилинган.
Афғонистондаги сиёсий ҳокимият учун қуролли курашлар ўтган асрнинг 70-йиллари охиридан буён тўхтамаяпти.

2018 йилда можароларнинг еттинчи босқичи бошланди. 2015 йилдан эътиборан НАТОнинг асосий кучларини Афғонистондан олиб чиқиш бошланди ва мамлакатда маҳаллий ҳокимиятни қўллаб-қувватлаш учун оз контингент қолди. Ҳукуматга қарши курашни турли гуруҳлар, жумладан, “Толибон” давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” тўрт йил назорат қилган туман озод этилди