
Россияда мактаб ўқувчиларининг 80 фоизи реп мусиқа тинглаганидан кейин гиёҳванд моддаларни истеъмол қилади. Бу ҳақда Россия парламенти қуйи палатаси маълумотига таяниб, Sof.uz хабар бермоқда.
"Бола ўзининг хонасига киради, эшикни ёпади ва севимли реп қўшиғини қўяди. Қўшиқ фонида эса наркотик модда истеъмол қилиш тарғиб қилинади", - деди Жамоатчилик палатасининг ахборот ривожланиш бўйича комиссияси раиси Aлександр Малкевич "Интернетда наркотик моддаларнинг тарғиботи ва тарқатилиши" мавзусидаги парламент эшитувида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда гиёҳванд моддалар ҳақидаги маълумотларни тарқатишда ёрдам берадиган рус ижтимоий тармоқларини тартибга чақириб қўйиш керак.
Малкевич ОAВларга алоҳида мурожаат қилиб, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ лавҳаларни ўз сайтларида тарқатмасликни сўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар